Фарҳод Абдуллаев U-20 Жаҳон чемпионатида Франция иштирокидаги учрашувда ишлайди

Айни кунларда Польшада 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. 

Мазкур мусобақаларда ҳамюртимиз ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам иш олиб бормоқда. ЎФА расмий сайтининг хабар беришича Фарҳод Абдуллаев бугун "E" гуруҳидан ўрин олган Мали ҳамда Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳакам назоратчиси сифатида иш олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. 

Мазкур жуфтлик ўртасидаги учрашув гуруҳ ғолибини аниқлаб беришини ҳам таъкидлаш зарур.
 
U-20 ЖЧ, "E" гуруҳи
 
Мали - Франция 
 
Бош ҳакам: Саид Мартинес (Гондурас)
 
Ён ҳакамлар: Уолтер Лопес, Хелпис Фелиц (Гондурас)
 
Тўртинчи ҳакам: Фернандо Гуэрреро (Мексика)
 
Ҳакам назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!