Фарҳод Бекмуродов - "Қизилқум" футболчиси!

TIGGO 2 PRO

Фарҳод Бекмуродов "Қизилқум" жамоаси футболчисига айланди. Бу ҳақда Навоий клуби матбуоти хабар берди. 

"Ўтган йили "Андижон" таркибида мамлакат кубогини қўлга киритган, 2018 йил "Локомотив" жамоаси билан Ўзбекистон чемпиони бўлган маҳоратли ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродов эндиликда "Қизилқум" шарафини ҳимоя қилади. Футболчи ва клуб ўртасида бир йиллик шартнома имзоланди", - дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Бекмуродов 1994 йилда туғилган. "Андижон" ва "Локомотив"дан ташқари "Қўқон-1912", "Металлург"да ҳам ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!