Фарҳод Бекмуродов: "Анчадан бери мени "Металлург"да кўришмоқчи эди"

Бекободнинг “Металлург” клуби жорий мавсум олдидан таркибини бир қатор ўйинчилар ҳисобига кучайтирди.

Жумладан, ўтган йили “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуродов ҳам бекободликлар сафига ўтди. Бу хусусида футболчи Sports.uz сайтига шундай деди:

- “Металлург” клубига қўшилишимга сабаб шуки, бу жамоадагилар мени узоқ вақтдан бери ўз сафларида кўрмоқчи эдилар. Аммо айрим сабабларга кўра, ушбу клубга ўтишим амалга ошмай келаётганди. Мана, бу йил ризқимиз шу ерда экан, энди “Металлург” шарафини ҳимоя қиламан. Мақсад ҳар бир ўйинда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!