Фарҳод Бекмуродов: Ғалабага тенг дуранг бўлди
“Андижон” клуби ушбу турда Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши баҳс олиб борди. Гарчи бу сафар ҳам андижонликлар ғалаба қозона олишмаган бўлса-да, аммо ютқазишгани ҳам йўқ.
Аслида эса “Сўғдиёна” ғалабага жуда яқин келганди. Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада “Андижон” жамоасининг сардори Фарҳод Бекмуродовнинг киритган чиройли голи эвазига меҳмонлар мағлубиятдан қутулиб қолдилар. Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган Бекмуродов эса Sports.uz учун ўз таассуротларини қуйидагича билдирди.
- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Бугун бизга очко жуда керак эди. Пандемиядан кейин иккита учрашувда яхши ўйнай олмадик ва мухлисларимизни ҳам хурсанд қила олмагандик.
Тўғриси, ғалабага тенг дуранг бўлди деб ўйлайман. Киритган голимга келсак, гапнинг очиғи, бу вазиятда таваккал зарба йўллагандим. Шу боис гол бўлишини кутмагандим. Раҳбарларимиз ва ишқибозларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди, - деди Фарҳод.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” клуби навбатдаги турни 1 июль куни ўз майдонида “Бунёдкор”га қарши ўтказади.
Фикрлар