Фарҳод Бекмуротов: "Ўтган йилгидан яхшироқ натижа қайд этамиз"

Январь ойи бошлангач, асосий тайёргарлик ишлари бошланади. “Андижон” жамоасининг етакчиларидан бири Фарҳод Бекмуротовнинг ҳам янги мавсумдан умиди катта. Бу хусусида футболчи “Андижон” матбуот хизматига шундай деди:

"Аввало, “Андижон” мухлисларини, раҳбарларимизни, ишчи ходимларни, аҳил коллективимизни янги йил билан табриклайман. Доим соғ омон бўлишсин, хонадонларига файзу барака ёғилсин.

Худо хоҳласа, янги мавсумдан ҳам умидим катта. Насиб қилса, ўтган йилгидан яхшироқ натижа қайд этамиз, деган умиддаман. Бунинг учун ўтган мавсумдаги каби ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз керак ва шундай ҳам бўлади.

Мақсадим ҳар бир ўйинда жамоага ёрдамим тегиши учун бор кучим билан максимал ҳаракат қиламан”, - дейди Бекмуротов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
02/01/2024 11:51
Кимдан интервью олсанглар ампуласини кушиб езинглар.Хе...савиянга.....