Фарҳод Мошири Алексис Санчес учун 34 млн евро тўлашга тайёр

 

“Эвертон” жамоаси хўжайини Фарҳод Мошири “Арсенал” ҳужумчиси Алексис Санчесни ўз клубида кўриш истагини билдирди. Бу ҳақда The Sun нашри маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, бизнесмен чилилик футболчининг трансфери учун 34 миллион евро сарфлашга тайёр. Бироқ Санчес “Эвертон”га ўтиши қийин масала. Унинг хизматларига ПСЖ ва “Манчестер Сити” каби грандлар қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчининг “тўпчилар” билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!