Фарҳод Соҳибжонов: "Ҳар бир ўйин биз ёшларга катта тажриба"

“Андижон” жамоаcининг “Олимпия”га (6:0) қарши учрашувида захирадан майдонга тушиб гол урган Фарҳод Соҳибжонов беллашув хусусида қуйидагиларни айтди:

“Биз захирадан майдонга тушаётганимизда ҳисоб 3:0 эди. Яна гол уришимиз керак эди. “Навбаҳор” эса ўша пайтда ютаётганди. Агар “Навбаҳор” ғалаба қозонганида биз гуруҳдан чиққан бўлардик. Аммо насиб қилмаган экан. Ҳаммаси Аллоҳдан, ишлашда давом этамиз.

Ҳар қандай ўйин биз ёшларга ўсишимиз учун катта тажриба бўлади ва албатта олдинга қараб интилишдан тўхтамаймиз.

Яна бир гап: мухлисларимизга жуда катта раҳматимни айтмоқчиман. Ҳар бир ўйинимизга келишяпти ва қўллаб-қувватлашяпти. Бунинг учун улардан миннатдормиз”, - дейди Соҳибжонов.

"Андижон" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!