Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Фарҳод Соҳибжонов ва Шаҳбоз Эркиновнинг дубли "Андижон"га йирик ғалаба тақдим этди

Изоҳлар: 1

Водийликлар рақибини аяб ўтирмади.

Про-лига 4-туридан ўрин олган "Андижон" - "Арал Самали" учрашуви якунланди. Унда мезбонлар йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйинда голларга Фарҳод Соҳибжонов (17 ва 30-дақиқалар) ва Шаҳбоз Эркинов (54 ва 58-дақиқалар) муаллифлик қилди. Меҳмонларга бугун гол уриш насиб этмади.

Шу тариқа, "Андижон" очколари сонини 7 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт 4-поғонадан жой эгаллаган.

"Арал Самали" ҳисобида 3 очко мавжуд бўлиб, клуб 8-ўринни банд этиб турибди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ