Фарруҳ Сайфиев: "Пахтакор"га мослашиб бўлдим
Shahzod
Бугун Ўзбекистон Суперлигасида 24-тур ўйинлари старт олди.
Чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Пахтакор" бу тур ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилди. Мазкур беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.
Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "шерлар" ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун кўплаб вазиятлар яратдик. Рақибдан бир бош устун эдик. Агар вазиятлардан унумли фойдаланганимизда йирик ҳисобда ютардик. Уч очко қўлга киритдик. Мухлисларимизни табриклаймиз.
"Пахтакор"га мослашиш жараёним якунига етиб бўлган. Ўзимни жамоада жуда яхши ҳис қиляпман", - деди


Изоҳлар (0)