"Fast and Furious Fight" турнирида мағлуб бўлган жангчи қиз вафот этди
Келиб чиқиши эронлик бўлган, британиялик 26 ёшли Саида "Саи" Aлетахи 16 ноябрь куни Буюк Британиянинг Саутгемптон шаҳрида бўлиб ўтган аралаш жанг санъатининг Fast and Furious Fight ҳаваскорлар туриридаги мағлубиятдан сўнг вафот этди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
17 ноябр куни эрта тонгда қиз оғир аҳволда касалхонага ётқизилган ва ўша куни вафот этган.
Шоу ташкилотчилари Aлетахининг қариндошлари ва дўстларига ҳамдардлик билдиришди ва ушбу турнирда шифокорлар жамоаси ишлаганлиги ва спортчига ёрдам бериш учун барча имкониятлар мавжудлигини таъкидладилар.
Гэмпшир округи полицияси қизнинг ўлими юзасидан тергов олиб бораётганини айтмоқда.
Фикрлар