Фати ҳеч ким қилолмаган натижага эришди

Чемпионлар лигаси доирасида "Барселона" ўз уйида "Ференцварош" клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этди.

Каталонияликларнинг иккинчи голига 42-дақиқада Ансумане Фати муаллифлик қилди.

2002 йилнинг 31 октябрида таваллуд топган футболчи ЧЛда 18 ёшга тўлмай туриб, иккита гол урган илк футболчи сифатида тарихга кирди.

У бугунги голдан ташқари, 2019 йилнинг 10 декабрь куни "Интер"га (2:1) қарши беллашувда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар