Фати ва яна икки футболчи Хавининг келажакдаги режаларига кирмайди

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес учта ҳужумкор футболчидан қутулмоқчи.

"Sport" нашри хабарига кўра, испаниялик мутахассис Ансу Фати, Ферран Торрес ва Рафинья Диас каби футболчиларни ўз лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисобламайди. Ферран ва Рафинья 2022 йилда жамоага келиб қўшилганди. Клуб инқироз даврида Рафинья ва Торреснинг трансферлари учун 100 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади.

Манбанинг қайд этишича, санаб ўтилган футболчиларнинг ҳеч бирига "Камп Ноу"да келажаги кафолатланмаган. Улардан камида иккитаси келаси ёзда жамоани тарк этиши мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!