Фатининг жароҳати “Барса”нинг режасини ўзгартириб юборди
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес мавсумнинг иккинчи ярмида “Севилья”дан ижарага олинган Люка де Йонгга ишонч билдирмасликка қарор қилганди.
Нидерландиялик ҳужумчининг ўзи Каталонияда қолиш учун мавсум охиригача захирада ўтиришга ҳам тайёрлигини билдирди.
“Барселона” тарбияланувчиси Ансу Фати яна жароҳат олганидан кейин клубдаги вазият ўзгарди. Истеъдодли ҳужумчи бир неча ой майдонга қайтолмаслиги мумкин. Шунинг учун каталонияликлар ижара шартномаси охиригача Люка де Йонгни жамоада олиб қоладиган бўлди.
Люка де Йонг жорий мавсумда каталонияликлар учун 16 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ёздириб қўйди.
Фикрлар