Фаустино Оро: " Жаҳон чемпиони бўлиш — менинг орзуим"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Фаустино Оро тарихдаги энг ёш иккинчи гроссмейстерга айланди. Бу натижага эришган Оро интервью бериб, бериб, энг катта мақсади нима эканлигини очиқлади.

— Катта ютуқ. Ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

Жуда яхши. Турнирдан мамнунман ва албатта, сўнгги нормамни ҳам бажардим — энди мен гроссмейстерман. Жуда-жуда хурсандман. Балки сўнгги партия энг яхшиси бўлмагандир, аммо умуман олганда турнирдан қониқдим.

— Шу ёшингизда тарихдаги энг ёш иккинчи гроссмейстер бўлишингизни тасаввур қилганмисиз?

Шахматни энди бошлаган пайтимда — аниқ йўқ. Балки бир-икки йил олдин шундай нарсани тасаввур қилишни бошлагандирман. Лекин илк бошлаганимда ҳатто энг яхши сценарийда ҳам буни хаёлимга келтирмаганман.

— Сўнгги партия олдидан ҳаяжонландингизми?

Албатта, бироз. Лекин бугун камроқ ҳаяжонландим, чунки нормани олдинроқ бажариб бўлган эдим. Непо билан ўйнаганимда бироз асабийлашдим, аммо бошқа кунларда бундан ҳам қийинроқ бўлган. Бугун эса оддий кундек ўтди.

— Ҳамма сизнинг иқтидорингиз ҳақида гапиряпти. Лекин бунинг ортида қанча меҳнат бор?

Иқтидор бор, албатта. Аммо фақат иқтидор билан узоққа боролмайсан. Яхши ўйинчи бўлиш мумкин, лекин фақат иқтидор билан жаҳон чемпиони бўлиб бўлмайди. Мен жуда кўп меҳнат қиламан — ҳар куни беш-олти соат, кунга қараб. Чунки ёлғиз иқтидорнинг ўзи билан катта натижага эришиб бўлмайди.

— Бу йўлда сизга ким энг кўп ёрдам берди?

Албатта, мураббийларим ва оилам. Оила — жуда муҳим. Уларсиз мен бу ерда бўлмасдим. Оилам ва мураббийларимга катта раҳмат.

— Бугун Онажонлар куни ва айнан шу куни сиз тарихдаги энг ёш иккинчи гроссмейстерга айландингиз. Онангиз билан муносабатларингиз қандай?

Унга “байрам билан” дедим, холос. Онам билан муносабатларим отам билан қандай бўлса, шундай — жуда яхши.

— Шу ёшингизда босим ва одамларнинг кутилмаларини қандай енгяпсиз?

Бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиламан. Шунчаки шахматни иложи борича яхши ўйнайман ва ундан завқ олишга ҳаракат қиламан. Энг муҳими ҳам шу. Агар завқ олмасанг, бу ёмон. Шунинг учун фақат ўйнайман ва бошқа нарсалар ҳақида ўйламайман.

— Машҳурлик ёқадими ёки баъзида ортиқчадек туюладими?

Машҳур бўлиш менга ёқади. Бу худди Мессига ўхшайди — менимча, Мессига ҳам ёқади. Менга жуда ёқади.

— Сизни “шахматнинг Мессиси” деб аташларига қандай қарайсиз?

Бу лақаб менга ёқади, чунки мен Мессини яхши кўраман ва унинг катта мухлисиман. Шунинг учун бу ёқимли.

— Энди гроссмейстер бўлганингиздан кейинги мақсадингиз нима?

Ўйнаш ва янада кучайишда давом этиш. Кейинги мақсадим — 2600 рейтингга чиқиш.

— Бир куни жаҳон чемпиони бўлиш ҳақида ўйлаяпсизми?

Ҳа, бу — менинг орзуим. Ҳали анча йўл бор, балки унчалик ҳам узоқ эмасдир. Лекин барибир узун йўл. Жаҳон чемпиони бўлиш — менинг орзуим.

— Қарийб 105 йил аввал Капабланка Жанубий Америкадан чиққан жаҳон чемпиони бўлган. Сиз ҳам бу қитъа номи билан боғланяпсиз…

Балким Жанубий Америка шахмат бўйича энг кучли қитъа эмасдир, эҳтимол Осиё кучлироқдир. Лекин ёш истеъдодлар билан у ўсиб боради. Умид қиламанки, мен жаҳон чемпиони бўлиб, Жанубий Америкага илҳом бера оламан.

— Блиц-саволлар.

Севимли шахматчи — Магнус Карлсен.
Севимли дебют — Испан партияси.
Севимли формат — блиц.
Классикадаги энг қийин рақиб — Непо.
Ўйнашни энг кўп истайдиган шахматчи — Гукеш.
Месси ёки Роналду — Месси.
Бугунги ютуқни бир сўз билан — бахт.
Шахматдаги асосий куч — билмайман.
Яхшиламоқчи бўлган жиҳат — эҳтимол эндшпиль.
Севимли таом — паста.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!