Фахрий велоспортчимиз Осиё чемпионати совриндори бўлди
Тошкентда велоспорт бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақанинг учинчи кун беллашувлари ўтказилмоқда. Ушбу кун доирасида 65 ёшдан юқори фахрий спортчилар ўртасида ҳам беллашув ўтказилди.
Қувонарлиси, мазкур йўналишда фахрий спортчимиз Николай Коваленко учинчи натижани қайд этди. Ҳамюртимиз 20 километр масофани 41 дақиқа 23 сонияда босиб ўтди. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. Батафсил:
Велоспорт бўйича Осиё чемпионати. Фахрийлар
65 ёшдан юқори тоифа, 20 км
1. Ринат Аҳмадбеков (Қозоғистон)
2. Сергей Гацалюк (Қозоғистон)
3. Николай Коваленко (Ўзбекистон)
Фикрлар