Фахрийлар Олий лигаси. 1-турнинг барча натижалари

7 майдан янги мусобақа +40 Фахрийлар Олий лигасининг 1-тур учрашувларига старт берилди. 12 та жамоа иштирок этаётган ушбу мусобақанинг биринчи кунида учта ўйин ўтказилган бўлса, 8 май куни ҳам учта учрашув бўлиб ўтди.

Мусобақага меҳмон сифатида таклиф этилган Тошкент вилоятининг "ССБ Лочинлари" ҳамда Қўқон шаҳрининг "Қўқон-1912" жамоалари иштироки кўпчиликни хурсанд қилди. Насиб қилса, бу мусобақа Республика даражасига чиқишидан умидвормиз.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига қарашли стадионда ўтказилган 1-тур натижаларини келтириб ўтамиз.

7 май, шанба
"Олмазор" - "Ватанпарвар" 5:2
Голлар: Нуриддин Бобоев, Шукуров Бегзод (2та), Умар Ҳусанов, Виктор Карпенко - Рўзиохунов Ҳожиакбар, Баҳромов Маҳмуд.

"Сардор" - "Бўстон" 4:1
Голлар: Бекмонов Саиднаби, Йўлдошев Бахтиёр, Турдиматов Зокир (2та) - Ортиқов Икром

"Авиатор" - "Олимп" 5:3
Голлар: Атабаев Отабек (3та), Турсунбоев Д, Вадим Ничунаев - Бектошев Д (2та), Саидов А.

8 май, якшанба
"Бургут" - "Спартак" 1:4
Голлар: Рўзматов Абдувосил - Мирзааҳмедов Маъруф (2та), Расулов Шавкат (2та).

"Евротим" - "Интерспорт" 0:1
Гол: Павел Соломин

"ССБ Лочинлари" - "Қўқон-1912" 1:3
Голлар: Абдуллаев Жасур - Умаралиев Воҳид, Элибаев Содир (2та)

photo_2022-05-08_22-36-29

photo_2022-05-08_22-36-42

photo_2022-05-08_22-36-51

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!