Файзуллаев энг кўп “калтак” еган футболчи бўлди
Россия Премьер-лигаси 12-тур якунларига кўра, турли статистик маълумотларни эълон қилди.
Қозон шаҳрида ўтказилган ва ҳисоб очилмаган “Рубин” ва ЦСКА ўйинида Аббосбек Файзуллаев жуда фаол ўйнади.
Натижада ҳамюртимиз учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.
Россия Премьер-лигаси эълон қилган маълумотга кўра, 12-турда Аббосбек Файзуллаев рақиблар унга нисбатан энг кўп қоида бузган ўйинчи бўлди. “Рубин” вакиллари легионеримизга нисбатан тўртта вазиятда қўпол ҳаракат қилган.
12-турнинг эътиборга молик воқеалари акс этган статистикани қуйидаги суратдан кўриб олишингиз мумкин.
Аббосбек Файзуллаев ЦСКА таркибидаги навбатдаги учрашувини 29 октябрь куни Москвада чемпионат пешқадами “Краснодар”га қарши ўтказади.
Шомуродов изидан. 17 ёшли футболчимиз легионерга айланиши кутиляпти!
Фикрлар