Шомуродов изидан. 17 ёшли футболчимиз легионерга айланиши кутиляпти!

Россия Премьер-лигаси жамоаларида ўзбек футболи тарбияланувчиларига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда.

Бир неча манбаларнинг маълум қилишича, “Ростов” жамоаси Тошкентнинг “Локомотив” клуби вакили – 17 ёшли ярим ҳимоячи Лазизбек Мирзаевни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Истеъдодли футболчимиз россиялик скаутлар назарига 22 октябрь куни Туркиядаги турнир доирасида ўтказилган ўйинда тушган.

Лазизбек Мирзаев 17 ёшгача бўлган футболчилардан таркиб топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўйинчиси ҳисобланади. Жалолиддин Раҳматуллаев бош мураббийлик қилаётган бу терма жамоамиз жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

gettyimages-1258766479-1024x1024

Шу боис, 17 ёшли футболчиларимиз Туркияда ўтказилаётган Antalya Nations Week халқаро турнирида қатнашяпти. Ҳамюртларимиз биринчи ўйинда Россия ёшлар терма жамоаси билан куч синашиб, рақибни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Россияликлар дарвозасига киритилган голлардан иккитасига Оллоберган Каримов, қолганларига Лазизбек Мирзаев ва Шодиёр Шодибеков муаллифлик қилди.

Айнан мана шу беллашувда Лазизбек Мирзаев кўрсатган ўйин “Ростов” мутасаддиларига маъқул келди.

Россиянинг нуфузли нашрларидан бири - https://www.sports.ru сайтининг ёзишича, “Ростов” клуби Мирзаев трансферини 2024 йилнинг октябрида – ярим ҳимоячи 18 ёшга тўлганидан кейин амалга оширишга қарор қилган. Унгача ҳужумкор футболчимиз  клуб скаутлари томонидан жиддий кузатув остида бўлади.

Бироқ Лазизбек Мирзаев бошқа жамоалардан бирига насиб қилиши ҳам мумкин. Чунки манбалар Лазизбек футболчимизни қўлга киритиш учун Россия Премьер-лигасининг бошқа клублари ҳам даъвогарлик қилаётганини таъкидламоқда. 

Маълумотларда келтирилишича, Лазизбек Мирзаев машҳур футболчи Одил Аҳмедов академиясидан етишиб чиққан ва 2022 йилнинг январида “Локомотив” билан шартнома имзолаган. Унинг Тошкент клуби билан шартномаси 2025 йилнинг охиригача тузилган ва трансфер суммаси 50 минг еврони ташкил қилади.

Лазизбек Мирзаевни Россия клубларига кашф қилиб берган Antalya Nations Week халқаро турнирида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси яна иккита ўйин ўтказади. Истеъдодли футболчиларимиз 25 октябрь куни Панама ва 28 октябрь куни Сенегал ёшлар терма жамоасига қарши саф тортади.

kubok-azii-u-17nbspuzbekistan-obygral-saudovskuju-araviju-v-chetvertfinale-i-vyshel-na-chmnbsp-ec4439c

Эслатиб ўтамиз, “Ростов” клуби бугунги кунда ўзбек футболининг энг машҳур вакили Элдор Шомуродов фаолиятида муҳим аҳамият касб этади. Ушбу клубда маҳоратини оширган ҳамюртимиз кучли бешлик чемпионатларидан Италия А Сериясига йўл олди.

Шомуродов  А Серияда “Женоа”, “Рома”, “Специя” шарафини ҳимоя қилган ва айни пайтда римликларга тегишли легионеримиз ижара асосида “Кальяри” учун ўйнаяпти.

Лазизбек Мирзаев ва бошқа иқтидорли футболчиларимизга ҳам Элдор Шомуродов ва Абдуқодир Ҳусановнинг йўлини бериб, Европанинг энг кучли лигаларида ўйнаш насиб қилишини тилаб қоламиз.

Ҳусанов бугун Чемпионлар лигасида дебют қиладими?

Ўзбек футболчилар гол урган учрашувларда ютқазмаган жамоа тарихда илк бор чемпион бўлди

Эксперт Шомуродов нега гол ура олмаётганини таҳлил қилиб берди

Эксперт: Муаммо Шомуродовда эмас, бунақада ҳеч қайси ҳужумчи ўзини кўрсата олмайди!

“Ланс”: Ҳусанов учун ҳали ҳаммаси олдинда

Шомуродов - арзон жамоанинг қиммат ўйинчиси!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мурад Умаров
24/10/2023 21:41
Истедодли ёшларимиз купайиши М Т Ж фойдаси.
Кучли бешликда кутамиз .