Файзуллаев ва Шомуродов "Бешиктош"га баҳсда неча баллга лойиқ кўрилди?
Хабарингиз бор, бугун "Истанбул башакшеҳир" Туркия Суперлигасининг навбатдаги турида "Бешиктош" билан куч синашиб, 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Беллашувни икки ҳамюртимиз ҳам ўйинни асосий таркибда бошлади. Аббосбек Файзуллаев 66-дақиқада захирага олинди, Элдор Шомуродов эса тўлиқ учрашув ўтказди. Ушбу тўқнашувдан сўнг бир неча статистик порталлар икки вакилимизнинг ўйинини турлича баҳолади.
"Fotmob" Аббосни 7.8 баллга, Элдорни эса 6.2 баллга лойиқ кўрган бўлса, "Sofascore" портали Файзуллаевга 6.8 балл, Шомуродовга 5.9 балл қўйди.
Бундан ташқари, яна бир машҳур нашрлардан бири ҳисобланган "Flashscore" сайти 22 ёшли ҳужумчимизга 7.3 балл берди. Миллий терма жамоамиз сардорига эса 5.7 баллни лойиқ кўрди.
Маълумот ўрнида, "Башакшеҳир" навбатдаги баҳсини 21 февраль куни "Аланьяспор"га қарши ўтказади.
Фикрлар