Файзуллаевга Испаниядан зўр жамоа чиқди. Трансфер тез орада ҳал бўлиши кутилмоқда!

Chery Tigo 7 PRO

Россия Премьер-лигасидаги дебют мавсумини юқоридаги савияда ўтказган Аббосбек Файзуллаевнинг Европа топ-лигаларига ўтиш имкониятини жуда кўп муҳокама қилинмоқда.

20 ёшли футболчининг ўзи бир неча маротаба “армиячилар” билан амалдаги шартномаси борлигини, келаси мавсум ЦСКА сафида Россия Премьер-лигаси ғолиблиги учун курашишини таъкидлаган эди.

Бу гаплар легионеримизнинг келаси мавсумни пойтахт клубида ўтказишидан далолат беради.  

Бироқ ЦСКАда Аббосбек Файзуллаевга имконият бериб келган ва жамоанинг асосий футболчисига айлантирган бош мураббий Владимир Федотовнинг истеъфога чиқарилиши вазиятни ўзгартирган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

ЦСКА янги  бош мураббий этиб, сербиялик мутахассис Марко Николични тайинлади. Эътиборли жиҳати шундаки, Марко Николич икки йил муқаддам Москванинг бошқа клуби – “Локомотив”ни бошқарган эди. Ўшанда “темирйўлчилар” ўзбекистонлик иқтидор эгаси Жасур Жалолиддиновни мавсумни илк трансфери сифатида олиб келганди.

Аксига олиб, Марко Николич ўзбек футболчисига бирор маротаба ўзини кўрсатиш учун имкон бермади. Жасур Жалолиддинов “Локомотив” сафид Премьер-лигада дебют қила олмаганди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Аббосбек Файзуллаевга Испания Ла Лигаси вакили “Вильярреал” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бир неча манбалар, хусусан, GoSport телеграм канали томонлар трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборгани ҳамда бу масала июнь ойи охиригача ҳал этилишини таъкидламоқда.

Россия Премьер-лигасидан ташқари, Ўзбекистон терма жамоалари сафида халқаро миқёсда ҳам ўзини кўрсатиб келаётган Аббосбек Файзуллаевни Германиянинг “Бавария” ва Италиянинг “Парма” жамоалари ҳам кузатиб бораётгани ҳақида ахборотлар тарқатилганди.

Аббоснинг ўзи ўйин услуби испан футболига мос тушишидан келиб чиқиб, орзуси Ла Лигада ўйнаш эканини ҳам бир неча интервьюларида эътироф этган.

Файзуллаев бугунги кунда Марказий Осиёнинг энг қимматбаҳо футболчиси ҳисобланади. Якунланган мавсумда ЦСКА сафида 32 та учрашувда бешта гол ва 14 та ассист муаллифи бўлган ҳужумкор футболчимиз Transfermarkt портали томонидан 6 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Рома”: Шомуродов бўйича янги вариант!

Шомуродовни олиш осон бўлмаяпти...

Легионеримиз туркларни қандай ҳайратга солди?

Ўзбек футболчиси ҳам Европа кучли лигаларида порлаши мумкин!

Parmalive.com: Файзуллаевга Европадан қизиқиш ортяпти, нархи яна ошади!

Файзуллаевнинг нархи кескин кўтарилди! Бу харидорларга таъсир қиладими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!