Файзуллаевнинг чемпион бўлиш имкони қанча?

Россия Премьер-лигасининг учдан бири якунланиб бўлди. Жамоалар ўнтадан учрашув ўтказди.

“Краснодар” ҳали мағлубиятга учрамаган ягона жамоа  сифатида 24 очко билан биринчи ўринда қайд этилган. “Локомотив” ҳисобида ҳам 24 очко бор. Амалдаги чемпиони “Зенит” асосий рақобатчиларидан бир очко кам жамғарган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.

Opta статистик платформасининг суперкомпьютери дастлабки ўнта тур ўйинлари таҳлили асосида жамоаларнинг чемпион бўлиш имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Унга кўра, олти йилдан бери чемпионликни ҳеч кимга бермай келаётган “Зенит”нинг яна олтин медалларни қўлга киритиш имконияти энг юқори баҳолади. Сунъий идрок питерликларнинг чемпионлигини 45,4 фоизга баҳоламоқда.

Умумий кўрсаткичлар эса қўйидагича бўлди:

“Зенит” — 45,4%;

“Краснодар” — 30,4%;

“Локомотив” — 20,8%;

“Динамо” — 2,1%;

ЦСКА — 0,8%;

“Спартак” — 0,5%.

Opta маркази суперкомпьютерининг ҳисоб-китобларига кўра,  бошқа бирор жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли йўқ.

Эслатиб ўтамиз, чемпионликка даъвогар жамоалар орасида Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган ЦСКА ҳам бор. Бироқ “армиячилар”нинг имконияти бир фоизга ҳам етмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!