Файзуллаевнинг ҳурмати ошиб кетди

“Пахтакор”нинг 19 ёшли ҳужумкор футболчиси Аббосбек Файзуллаев август ойида Москванинг ЦСКА жамоасига кўчиб ўтганида мутахассислар ва мухлислар орасида истеъдодли футболчимиз янги жойда ўзини кўрсатишга қийналишини таъкидлаганлар ҳам бўлганди.

Лекин Аббосбек салоҳиятини намойиш қилиши учун учта учрашув кифоя қилди. Дастлаб, икки ўйинда бир неча дақиқадан тўп тепган легионеримиз “Крилья Советов”га қарши баҳсда иккинчи бўлимни тўлиқ ўтказди.

image_2023-09-16_23-00-09

Файзуллаев ҳар жиҳатдан рақибдан ортда қолаётган жамоанинг ўйинини кескин ўзгартириб юборди. Натижада пойтахтлик “армиячилар” мухлислари кўз ўнгида мағлуб бўлишдан қутилиб қолди.

Ўзбек футболчиси оширган тўпни ЦСКА етакчиларидан Фёдор Чалов рақиб дарвозасига жойлаб, ҳисобни тенглаштирди – 2:2.

Ўйиндан бир неча кун ўтиб, Фёдор Чалдов журналистларга ўша  голли вазият қандай яратилганини айтиб берди.

- Чемпионатдаги қисқа танаффусдан кейин ўйинга киришиб кетиш бироз қийин кечади. Беллашувда биз хатога йўл қўйдик, “Крилья Советов” футболчилари бундан унумли фойдаланиб қолди.

Мен гол урган вазиятдан тўп жарима майдончасига яқин турган Аббосда эди. Ўйлашимча, у Антон Заболотнийга тўп узатмоқчи бўлди. Лекин Антон тўп оширилган ҳудуддан илгарилаб кетди. Мен тўпга тегмаслигини айтдим. У пасни ўтказиб юборди. Дарвоза қаршисида ёлғиз қолдим.

Файзуллаевга балли. Жуда яхши ишлаяпти ва ўсяпти. Келажаги ўзининг қўлида, - деди Фёҳдор Чалов.

25 ёшли Фёдор Чалов ЦСКА тарбияланувчиси ва ҳозирги жамоанинг етакчиларидан. Чалов 2015 йилдан бери клуб тизимида фаолият юритяпти. Моҳир тўпурар орада бир мавсум Швецария чемпионатида “Базель” учун ўйнаб келди.

Чалов Россия Премьер-лигасида жами 176 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 69 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига 35 та голли пас узатган.

ЦСКАнинг охирги ўйинида Файзуллаев ва Чалов тандемининг самарали ўйнаганини бу клубнинг собиқ футболчиси Денис Машкарин ҳам таъкидлади.

- Тан олиш керак, дастлабки йигирма дақиқада ЦСКА ўйинини топа олмади. “Крилья Советов” тўлиқ устунлик қилди ва ҳақли равишда икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. “Армиячилар” ҳимояси кўплаб хатоларга йўл қўйди ва дарвозани “ўққа” тутишга шароит яратилди.

Лекин иккинчи бўлимда Аббосбеек Файзуллаев ва Фёдор Чаловнинг майдонга туширилиши вазиятни тубдан ўзгартирди. Бу икки футболчи фаолликни оширди ва голли вазиятлар ярата бошлади. Файзуллаев голли пас оширди, Чалов эса бу вазиятдан усталик билан фойдаланиб, тўпни дарвозабон устидан оширган ҳолда гол урди, - деди Денис Машкарин.

Аббосбек Файзуллаев учрашувнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди ва бир неча нашрлар томонидан тур рамзий терма жамоасига киритилди.

image_2023-09-17_11-06-47_1

Энди ЦСКА футболчилари Россия Премьер-лигасидаги навбатдаги учрашувини 24 сентябрь куни сафарда “Ростов”га қарши ўтказади.

Ўзбек легионерига машҳур мураббий ҳам тан берди!

Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

Шомуродовдан қандай қилиб максимум фойда чиқариш мумкин?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Рустам Зокир
20/09/2023 23:54
МУХЛИСЛАР ФИКРИНИ ЙОЗИЛАР АДМИНЛАР