Легионер мана шундай бўлади: Зўрлигини исботлаш учун Файзуллаевга 45 дақиқа кифоя қилди!

Россия Премьер-лигасининг саккизинчи турида ЦСКА жамоаси ўз майдонида “Крилья Советов” футболчиларини қабул қилди.

Бу баҳс кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Ўйинда бир неча футболчи сариқ карточка олгани ва иккитаси майдондан ҳайдалгани шундан далолат бермоқда.

Москва “армиячилари” 22 дақиқа ичида ўз дарвозасидан бир жуфт гол ўтказиб юборди. Биринчи бўлимда мезбонлар пенальтидан ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.

ЦСКАдаги ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди. Айнан ўзбек легионери москваликларни уй учрашувидаги аламли мағлубиятдан қутқариб қолди.

7521adff851aaf72bec3e7ad566b17a164e2fe6a12434152314052

Файзуллаев ўйинга қўшилиши билан ташаббусни ўз қўлига олди. У бир неча маротаба жамоадошларини аниқ пас билан қулай позицияга чиқарди. Ҳужум ташкил қилишда ҳам алоҳида фаоллик кўрсатди.

ЦСКА Виллиан Роша майдондан четлатилгани учун иккинчи бўлимнинг катта қисмини бир футболчи кам бўлиб ўтказган бўлса-да, айнан Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари эвазига устунликни ўзида ушлаб турди.

Аббосбекнинг ҳужум вақтида рақиб дарвозабони устидан ошириб ташлаган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва ҳамюртимиз дебют голини нишонлай олмади. Бироқ, шу куни Файзуллаев Россия Премьер-лигасидаги самарали ҳаракатлари ҳисобини очди.

ЦСКАнинг энг зўр ҳужумчиси Фёдор Чалов ўзбек футболчисининг аниқ ва қулай тўп узатишидан фойдаланиб, 75-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.

cska-krylya-sovetov-2-2_16948709341672816417

Учрашув охиригача фаолликни пасайтирмаган ҳамюртимиз сўнгги дақиқада жамоадоши Антон Заболотнийни аниқ пас билан ҳужумга ташлади. Рақиб ҳимоячиси Александр Солдатенков эса, дарвозабон билан бирга бир чиқиб кетаётган ҳужумчини қўполлик билан йиқитди ва тўғридан тўғри қизил карточка олди.

Аббосбек ўйин давомида стандарт вазиятларда зарбани амалга оширганини эътиборга олиш зарур. Унинг нуқтадан паслари ва зарбаларининг барчаси рақибга хавф туғдирди.

Файзуллаев бир бўлим ўйнаганига қарамай, учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди. Бу легионеримизнинг Россиядаги биринчи индивидуал ютуғи.

Эслатиб ўтамиз, ЦСКА клуби “Пахтакор” тарбияланувчиси Аббосбек Файзуллаевни август ойининг бошида трансфер қилган эди.  

Файзуллаев айни пайтда Москва клубининг асосий таркибидан муқим жой олиш учун курашмоқда. Ҳозирча, ҳужумкор футболчимиз Премьер-лигада “Динамо” ҳамда “Оренбург” жамоасига қарши ўтказилган баҳсларда сўнгги дақиқаларда майдонга тушган эди.

Бош мураббий Владимир Федотов ниҳоят Аббосбекни бир бўлим ўйнатди.

abbos.fs_

Энди москвалик “армиячилар” чемпионатдаги навдаги учрашувини 24 сентябрь куни сафарда “Ростов” жамоасига қарши ўтказади.   

Тезкор: Бугун “Ланс” Ҳусановни ўйнатишга мажбур. Сабаби...

Мбаппени олишни ҳеч ким таклиф қилмагани учун Шомуродов олинди!

Ўзбекистон ва Россия тўқнашувида олтита гол бўлди

Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Норов Абдужалил
16/09/2023 19:29
Аббосбек Ростовда дебют голини уради насиб булса
Норов Абдужалил
16/09/2023 21:45
Шомуродов каби Ростов майдонлари Аббосга омад ва европа эшикларини очсин демокчиман Бахриддин ака
Норов Абдужалил
16/09/2023 19:27
Ростов майдонларида порлаган Шомуродовни йулини берсин.
&
Бахриддин М.З.
16/09/2023 21:33
Шомани йўлини бериш керак эмас, шома қари жирафага ўхшаб югура олмайди, ўйини хам йўқ.