Шомуродовни уйғотиб қўйинглар...

Европадаги кучли бешлик чемпионатлари жамоалари ФИФА кунлари муносабати билан қисқа муддатли танаффусга чиқди. Аксарият жамоалар ўз ўйинчиларини турли мамлакат терма жамоаларига кузатиб қўйди.

А Серия дебютанти – “Кальяри” жамоасидан ҳам ўн нафар футболчи ўз юрти терма жамоаси йиғинларида қатнашиш учун Сардинияни тарк этди. Улар орасида Элдор Шомуродов ҳам бор.

363385278_833791494774872_1673561193202105631_n

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва энг зўр тўпурари 9 сентябрь куни АҚШ ва 12 сентябрда Мексика футболчиларга қарши бўладиган халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этиши кўзда тутилган.

Танаффусдан фойдаланиб футбол экспертлари миллий чемпионатлари стартини таҳлил қилмоқда. Хусусан, “Кальяри” фаолиятини ёритиб бораётган https://www.tuttocagliari.net сайти дастлабки уч тур натижаларига кўра, икки мутахассис – Витторио Санна ҳамда Стефано Боргининг таҳлилий  хулосасини эълон қилди.

Витторио Санна:

vittoriosanna

“Кальяри” қайта тизимлаштиришга муҳтож. Янги ўйинчиларни жамоага мослаштириш, жисмоний ҳолатни яхшилаш, энг муҳими эса, А Серияга мос менталитетни шакллантириш керак. Олдинда қилинадиган ишлар жуда кўп. Хато қилиш мумкин, лекин жамоа ўйинини йўқотиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш лозим.

Маркос Манкозу жароҳатдан қутилди. Тез орада охирги икки ўйинни барбод қилган Гаэтано Ористаниони таркибда сиқиб чиқаради. Янги келганлардан Матеуш Витеска ҳимоя чизиғида Альберто Доссена билан бир бирига кўникиб кетиши шарт.

Охирги трансферлар бири Андреа Петанья “Болонья” билан ўйинда жамоани ўз ортидан эргаштира олишини намойиш қилди. Бироқ, жисмоний тайёргарлиги тўлиқ ўйнашга етарли эмаслиги ҳам билиниб қолди. Ортиқча вазнидан ҳам тезроқ қутилиши керак.

Катта умидлар билан олиб келинган Элдор Шомуродов уйғониши керак. Нафақат спорт нуқтаи назаридан. Элдор ўзида футболчини менталитетини қайта уйғотиши, майдонда ҳар бир тўп учун курашиши талаб қилинади. “Кальяри” ҳали бу борада жуда кўп чора-тадбирларини амалга ошириши лозим.

Стефано Борги:

stefano-borghi

“Болонья”дан учралган нокаутга қарамай, “Кальяри” чемпионат давомида ўзини кўрсата олади, деб ҳисоблайман. Чемпионат стартида улар жамоа характери ва бирлигини кўрсатишга эътибор қаратди. “Торино”га қарши илк турда жуда зўр ўйин бўлди, сардинияликлар мезбонларни ютиб қўйиши ҳам мумкин эди. “Интер” билан ўйинда ҳам “Кальяри” қўлидан келганини қилди.

Вазиятни ўнглаш учун Клаудио Раньери ҳужум чизиғидаги масалаларга ечим топиши керак. Биз Андреа Петаньяни жамоага қандай сингдириш, Леонардо Паволеттини тикланишини қандай тезлаштириш, Элдор Шомуродов жамоага қандай ёрдам бера олишини тушуниб етишимиз керак бўлади.

Майдон марказида Иброҳим Сулемана, Антуан Макумбонинг ўйини ёқяпти. Лекин Маттео Прати муҳим техник сифатларига таяниб, А Серияда ўйнай олишини намойиш қилишини кутяпман. Ҳимоя чизиғига Матеуш Витеска ва Пантелис Хацидиакос каби легионерлар олиб келинди.

Хулоса қилиб айтганда, “Кальяри” ҳали тўлиқ шаклланиб улгурмади. Бироқ Клаудио Раньеридек тажрибали мураббий ўз жамоасини А Серияда олиб қолишига ишонч бор.

Италиялик мухлислар Шомуродовни муҳокама қилмоқда: яхши гап ҳам, танқид ҳам етарли!

Ҳусанов жамоаси ҳақида ҳайратланарли факт!

Шомуродов трансфери ўзини оқлайдими?

Фанатлар Шомуродовдан нимани талаб қиляпти?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Olim
05/09/2023 21:11
Eldor bizni uyaltirma sendan iltimos...
Azam Nazarov
08/09/2023 21:41
Петанья, Элдор, Лувумбо учлиги қўлланганда натижа бера олади. Қалтироқ дарвозабонни эса йўқотиш керак? Бир тўпни ушлаб ололмасдан........



&
Бахриддин М.З.
06/09/2023 19:04
Фойдаси йўқ
ХОЛМУРОДОВ АМИР
06/09/2023 18:06
Канча кутиш керак жисмоний холатини яхшилаш учун.
&
Бахромжон Турсунов
06/09/2023 08:49
Элдорбекга пас бермаяпти бу жамоадошлари.
Ilhomjon Feyz
05/09/2023 21:31
Sport.uz сайти элдорга пахтакорлик қилиб, сайтни мусирга тўлдирвордилариг. Сайтни савясини хам ўйланглар.
&
Бахриддин М.З.
05/09/2023 21:17
Текинхўр хужумчи, оёғини тагига тўпни бериб, дарвозани очиб қўйса гол кради
&
Алим Ахмедов
06/09/2023 17:53
УЗИ зурга ухлади Безовта килманглар Шу Билан уйгонмайди