Файзуллаевнинг ЦСКАга трансферига нима халақит қиляпти?

Ўзбекистонлик футбол мухлислари ёрқин истеъдод эгаларидан бири Аббосбек Файзуллаевнинг Россия Премьер-лигасига кўчиб ўтишини интиқлик билан кутяпти.

20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ва жаҳон чемпионатида порлаган ҳужумкор футболчимизнинг ЦСКАга трансфери аллақачон расмийлаштирилиши керак эди.

PZrsIBh2H28KaxqIl2MaFY6MQzwIBBgs

Бу трансфер амалга оширалаётгани ҳақида ўйинчини тарбиялаган “Пахтакор” раҳбарияти ҳам, Москванинг ЦСКА” клуби ҳам маълумот берганди.

 “Пахтакор” клуби бош директори Дмитрий Адисман Россиянинг sport24.ru сайти журналисти Борис Мешковга Аббосбек Файзуллаевнинг трансфери нима сабабдан чўзилиб кетганини изоҳлаб, вазиятни тушунтириб берди.  

- Файзуллаев билан хайрлашганимига анча бўлди.  ЦСКАда ўзини кўрсата олишига умид қиламиз. Лекин айни пайтда трансфер учун тўлов масаласида муаммо бўляпти.

Санкциялар туфайли ЦСКА бадал пулини тўлаш имкониятини топа олмаяпти ва шунинг учун ҳам трансфер озроқ чўзиляпти.

Муайян қийинчиликлар борлигига қарамай, ҳаммаси яхши бўлади, деган умиддаман.

Биз ўзимизга боғлиқ масалаларни ҳал қилдик ва ўзимиз тарбиялаган футболчи билан хайрлашдик. Буёғига ишни ЦСКА давом эттиради, - деди Дмитрий Адисман.

Бу маълумотни ЦСКА клуби коммуникациялар хизмати бошлиғи Кирилл Брейдо ҳам тасдиқлади.

- Тўлов масаласида айрим техник муаммолар бор. Бироқ, ҳар бир томоннинг манфаатидан келиб чиқиб, бу трансфер албатта амалга оширилади, - деди Кирилл Брейдо "Матч ТВ" сайтига. 

Таъкидлаш жозки, Аббосбек Файзуллаев бир неча позицияда ўйнай оладиган ҳужумкор футболчи ҳисобланади. У  икки мавсумдан бери “Пахтакор” жамоасининг асосий таркибида ўйнаб келаётган эди.

19 ёшли ўйинчи клублар миқёсида Ўзбекистон чемпионатида жами 33 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига учта голли пас узатган.

Шунингдек, Файзуллаев Осиё Чемпионлар лигасида бешта ўйинда ўз ҳисобига битта гол расмийлаштириб қўйди.

Иқтидорли футболчи Ўзбекистон кубоги мусобақасида учта баҳсда икки марта дарвоза тўрини аниқ нишонга олди.

Аббосбек Файзуллаев Тошкентда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб чиқди ва мусобақанинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этилди. Шунингдек, терма жамоамизнинг Аргентина мезбонлик қилган жаҳон чемпионатидаги ўйинларида ўз иқтидори ва салоҳиятини намойиш қилиб, бир неча клублар эътиборига тушди.

У ёш бўлишига қарамай, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам жалб этила бошлади ва учта учрашувда майдонга тушиб, битта тўп ҳам киритди.

Аббосбек Файзуллаевнинг “Пахтакор” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охиригача имзоланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Файзуллаев ЦСКА клуби билан шартномага имзоласа, Россия Премьер-лигасидаги бешинчи футболчимизга айланади.

volga

Маълумки, бу мавсум Россия юқори дивизионида тажрибали ҳимоячи Рустам Ашурматов ҳамда Файзуллаев билан бирга Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси етакчиси ҳисобланган Умарали Раҳмоналиев Қозоннинг “Рубин” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу футболчиларимиз январь ойида “Рубин” билан шартнома имзолаб, жамоанинг биринчи лигадан юқори дивизионга кўтарилишига ёрдам берганди.

Яна икки вакилимиз – Иброҳимхалил Йўлдошев ва Руслан Жиянов “Нижний Новгород” жамоаси аъзоси ҳисобланади. Йўлдошев ёш бўлишига қарамай, нижний новгородликларнинг асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланади. Жиянов эса, бу жамоага энди қўшилди ва чемпионатда иштирок этадиган футболчилар қайдномасидан ўтди.

“Кальяри” мухлислари Шомуродов дебюти ҳақида нималар деяпти?

“Кальяри” етакчи футболчиси Шомуродов ҳақида нима деди?

Премьер-лига клуби тез орада ўзбек футболчиси трансферини эълон қилади

ЦСКА мазза қилади: Файзуллаевнинг кучли томони кўп, камчилиги эса...

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!