Фазлиддин Ғоибназаровнинг навбатдаги жанг санаси маълум ёхуд у яна АҚШга қайтмоқда

Рио Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда профессионал боксда фаолият юритаётган  Фазлиддин Ғоибназаровнинг (9-1, 5 КО) навбатдаги жанг санаси маълум бўлди.

Боксчимизнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг  сайтимизга маълум қилишича, Фазлиддин 26 июнь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил қилинадиган жанг кечасида рингга кўтарилади.

Ушбу кечанинг марказий жангида украиналик Василий Ломаченко(14-2,10 КО) ҳамда япониялик Масаёши Накатани ( 19-1,13 КО) тўқнаш келади.

Ҳамюртимиз сўнгги жангини 2020 йил 5 декабрда Россияда  ўтказиб, Манук Диланян устидан зафар қучганди. Умуман олганда, юртдошимиз сўнгги икки жангини Россия ва Қозоғистонда ўтказганди. Энди эса яна океан ортига қайтмоқда.

Ҳозирча рақиб маълум эмас. Тез орада бунга ҳам аниқлик киритилади. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!