Фазлиддин Ғоибназаровнинг рақиби аниқ. У мағлуб бўлмаган боксчига қарши жанг қилади
Рио Олимпиадаси чемпиони, ҳозирда профессионал боксда фаолият юритаётган Фазлиддин Ғоибназаровнинг (9-1, 5 КО) 26 июнь куни АҚШда жанг қилиши ҳақида маълум қилгандик. Бироқ рақибга ойдинлик киритилмаган эди.
Боксчимизнинг мураббийи Аброр Турсунпўлатовнинг сайтимизга маълум қилишича, рақиб ҳам аниқ бўлган. Юртдошимиз яхши савиядаги, мағлубиятсиз одимлаётган америкалик боксчи Куинтон Рандаллга (8-0, 2 КО) қарши рингга кўтарилади.
Фазлиддин украиналик Василий Ломаченко(14-2,10 КО) ҳамда япониялик Масаёши Накатани ( 19-1,13 КО) жанги андеркардида жанг қилади.
Шу ўринда боксчимизга ушбу муҳим жангда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Фикрлар