Фазлиддин Ғойибназаровнинг мураббийи россиялик чемпионни жангга тайёрламоқда
Ads

 

Россиялик таниқли боксчи, енгил оғир вазнда WBA, IBF ва WBO йўналишлари бўйича собиқ жаҳон чемпиони Сергей Ковалёв ўзбекистонлик бокс мураббийи Аброр Турсунпўлатов қўли остида навбатдаги жангига тайёрланмоқда. Бу ҳақда боксчи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.

“Тайёргарликнинг биринчи босқичини Биг-Береда, Александр Седов қўли остида ўтказдим ва уни муваффақиятли якунладим. Бугун эса тайёргарликнинг иккинчи босқичини Аброр Турсунпўлатов қўли остида бошладим. Ўзаро ҳамкорлик бокс фаолиятимда ғалабалар келтиришига умид қиламан”, – деб ёзди россиялик боксчи.

Суратда Сергей Ковалёв марказда, Аброр Турсунпўлатов чапда

Маълумот учун, Аброр Турсунпўлатов Рио–2016 Олимпия чемпиони, айни вақтда фаолиятини профессионал боксда давом эттираётган Фазлиддин Ғойибназаровнинг мураббийи саналади.

Маълумот учун, Сергей Ковалёв профессионал рингда 33 жанг ўтказиб, 30 ғалаба (26 нокаут), 2 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. 

Минбар

Барча блоглар