Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

"Fed Cup" ҳам қолдирилди

Zohir2018
Изоҳлар: 0

Бу вирус инсон каби барча соҳаларни зарарламоқда

Аёллар терма жамоалари ўртасида ўтадиган Федерациялар Кубогининг финал босқич баҳслари коронавирус сабаб номаълум муддатга қолдирилди.
"Fed Cup" турнирининг финал босқичи жорий йилнинг 14-19 апрель кунлари Будапешт шаҳрида ўтказилиши керак эди. Бироқ, дунёда кенг тарқалиб бораётган коронавирус сабаб ташкилотчилар ушбу турнирни ўтказмаликка қарор қилди.
Айни дамда Венгрия ҳукумати коронавирус тарқалиши сабабли мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилган. 
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ