Федун: "Спартак" фақат бир шарт билан РПЛда қолади

“Спартак” хўжайини Леонид Федун жамоасининг РПЛда фақат бир шарт билан қолишини маълум қилди.

“Асосий жамоамиз бу мавсум мусобақада қатнашишда давом этади. Аммо ҳакамлар яна қўпол хатога йўл қўйса, биз шу заҳоти майдонни тарк этамиз. "Спартак" - ҳалол футбол тарафдори”, - деди Федун.

Премьер-лиганинг 1-туридан ўрин олган “Сочи”га қарши баҳсдан кейин Федуннинг қаттиқ жаҳли чиққан ва шундан сўнг, жамоасини бу мусобақада бошқа иштирок этмаслигини маълум қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!