Фекир амалга ошмай қолган трансфер ҳақида: Бу борадаги ҳақиқат фақат "Ливерпул"га аён

"Лион" ярим ҳимоячиси Набиль Фекир нима учун “Ливерпул”га ўтмагани борасида аниқ сабабларни билмаслигини айтди.

“Мен нега ушбу трансфер амалга ошмай қолгани тўғрисида кўплаб миш-мишларни эшитдим. Лекин, бу ҳақдаги ҳақиқатни фақат “Ливерпуль” билади”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ливерпуль” тиббий кўрик натижаларидан сўнг Фекирни сотиб олишдан бош тортгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!