Фекирга Ла Лига клуби қизиқиб қолди

"Лион" клуби ярим ҳимоячиси Набиль Фекир фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра Франция терма жаомаси аъзосига "Бетис" клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда. Севильяликлар уни "Тоттенхэм"га ўтиши кутилаётган Жованни Ло Чельсога муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Француз клуби эса  Фекирнинг трансферини 60 млн еврога баҳоламоқда. Бироқ, унинг “Лион” билан шартномаси якунланишига бир йил қолганини инобатга олганда, ушбу нарх пасайиши мумкин.

Маълумот учун, Фекир ўтган мавсум “Лион” сафида 39та ўйинда майдонга тушди ва 12та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!