“Фельда Юнайтед” кўригида бўлган Камолиддин Тожиев “Пахтакор” билан БААга йўл олди

 

Якшанба куни тонгда “Пахтакор” хориж йиғинини ўтказиш учун БААга йўл олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Шаржа амирлигида 15-30 январь кунлари навбатдаги йиғин ўтказилади. Йиғин доирасида “шерлар” 4 назорат баҳсида майдонга тушади. 18 январь куни Хитойнинг “Чанчун Ятай”, 25 январда Росиянинг “Краснодар”, 27 январда Словакиянинг “Жилина” жамоалари билан ўйинлар ташкил этилади. 29 январдаги рақиб номи тез орада маълум бўлади.

Йиғинга жўнаб кетган футболчилар билан танишинг.

Дарвозабонлар - Александр Лобанов, Ботир Эргашев, Шохруҳ Раимов.

Ҳимоячилар - Станислав Андреев, Хушнуд Авилов, Даврон Ҳошимов, Ҳожиакбар Алижонов, Аднан Ораховац, Камолиддин Тожиев, Юрица Булят, Георгий Аҳмедов.

Ярим ҳимоячилар - Акбар Исматуллаев, Остон Ўрунов, Азим Аҳмедов, Жамшид Искандеров, Жавоҳир Соҳибов, Шерзод Каримов, Владимир Козак, Саиджамол Давлатжонов, Жалолиддин Машарипов, Достон Иброҳимов, Суҳроб Нуруллаев, Шохруҳ Маҳмудҳожиев.

Ҳужумчилар - Игорь Сергеев, Жасур Ҳакимов, Темур Толипов.

Жамшид Болтабоев ва Жасур Яхшибоев жароҳатини даволатиш жараёнида бўлгани сабабли биринчи йиғинда иштирок этишмайди.

Камолиддин Тожиев Малайзия клубида кўрикдан ўтмоқда (Фото)

Минбар

Барча блоглар