
Фелиш собиқ жамоасига қайтиши мумкин
Португалиянинг "Бенфика" клуби ўз тарбияланувчиси Жоау Фелиш билан шартнома тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Record" нашри хабар бермоқда.
Фелиш 2019 йилда "Бенфика"ни тарк этиб, деярли 130 миллион евро эвазига "Атлетико Мадрид"га ўтган эди. Бироқ, унинг кейинги фаолияти кутилганидек бўлмади. Ҳозирда Фелишнинг трансфер ҳуқуқлари "Челси"га тегишли, ўзи эса "Милан" сафида тўп тепмоқда.
"Бенфика" июнь ойига яқин расмий таклиф киритиши кутилмоқда. Португалия клуби клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати олдидан ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида мазкур трансферни амалга оширмоқчи.
Маълумот учун, жорий мавсумда 25 ёшли португалиялик 33 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Comments