"Фенербахче" Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди

  • 29 Aug 12:47
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Фенербахче" Жозе Моуриньони истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

"Профессионал футбол жамоамизнинг 2024-2025 йилги мавсумидан бери бош мураббийлик вазифасини бажариб келган Жозе Моуриньо билан йўлларимиз ажралди. Унга шу кунгача жамоамиз учун қилган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирамиз ва келажакдаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз", - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Моуриньо 2024 йилнинг июль ойида Туркия клуби бош мураббийи этиб тайинланган эди. Мутахассис қўл остида жамоа 62 та баҳс ўтказган (37 ғалаба, 14 дуранг ва 11 та мағлубият).

Comments

You must be logged in to commet!