"Фенербахче" Ўзилни ижарага олмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил катта эҳтимол билан жорий трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Mirror нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 30 ёшли германиялик футболчининг хизматларига ортиқ қизиқиш билдиришмаяпти. Ўзилга эса “Фенербахче”дан таклифлар бўлмоқда. Турк клуби уни бир йилга ижарага олишга тайёр.
Маълумот учун, Ўзил “Арсенал” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум АПЛда жами 24та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.
Фикрлар