
"Фенербахче" ва "Сити" ўртасидаги музокаралар давом этмоқда
"Манчестер Сити" "Фенербахче"нинг Эдерсон бўйича таклифини рад этди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Туркия клуби бразилиялик футболчи учун 12 миллион евро таклиф қилган, бироқ бундай шартлар "шаҳарликлар"га мақул келмаган. Шунга қарамай, "Фенербахче" 32 ёшли дарвозабон учун курашишда давом этмоқда.
Музокаралар ҳали ҳам олиб борилмоқда. Яқинда Эдерсонга асосий даъвогар сифатида "Галатасарой" кўрилаётган эди. Энди эса машҳур дарвозабон учун рақобатда Истанбулнинг бошқа клуби етакчи ҳисобланмоқда.
Эдерсоннинг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномаси кейинги йилнинг ярмида тугайди. Transfermarkt футболчининг қийматини 20 миллион евро деб белгиланган.
Фикрлар