Фердинанд АПЛнинг айни кундаги энг яхши футболчиси кимлигини айтди

“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд "Манчестер Сити" ҳужумчиси Рахим Стерлингнинг ўйинига баҳо берди.

“Ҳозирнинг ўзида Стерлингни дунёнинг энг зўр футболчилари бешлигига киритиш мумкин. Бунга шубҳам йўқ. У қанча гол ураётгани ва жамоа ўйинига қандай таъсир ўтказаётганини кўринг. У АПЛнинг энг яхши футболчиси деб ўйлайман. Рахимнинг барча ҳислатлари менга ёқади”, - дейди Фердинанд.

Маълумот учун, 24 ёшли англиялик футболчи жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 5 та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, France Football нашри Стерлингни “Олтин тўп”га номзод футболчилар қаторига киритди.