Фердинанд: МЮ кучли тўртликка киради

Рио Фердинанднинг фикрича, "Манчестер Юнайтед" Премьер-лигани кучли тўртликда якунлайди.

“Менимча, улар кучли тўртликка киради. 

Клубнинг янги эгаларини бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Улар шунчаки кузатувчи бўлишади.

Менимча, ҳаммаси жароҳатлар билан боғлиқ. "Манчестер Юнайтед" бу борада энг ёмони эди. Жароҳатланганларнинг кўпчилиги январда қайтиб келади ва жамоа ўйинига ижобий таъсир ўтказади. 

"Манчестер Юнайтед" ортда қолмади ва барибир кучли тўртликка қайтади, - деди манкунианликларнинг собиқ ҳимоячиси "TNT SPORTS" телеканалида.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!