Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Фергюсон Роналду масаласида узр сўради

Унинг жаҳли чиққан эди

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер клуб афсонаси сэр Алекс Фергюсон узр сўраганини айтди.

Норвегиялик мутахассис жамоага иккинчи маротаба олиб келинган Криштиану Роналдуни захирада олиб қолгани учун устози уни кескин танқид қилган эди.

- Сэр Алекс Фергюсон мендан фақат бир маротаба узр сўраган. У менга қўнғиро қилди ва кечирим сўради, чунки у вазият мураккаблигини биларди. Собиқ устозлар маслаҳатисиз ҳам “Манчестер Юнайтед”нинг бош мураббийи бўлиш жуда қийин, - деди Уле-Гуннар Сульшер.

Сульшер “Манчестер Юнайтед”ни 2018-2021 йиллар давомида бошқарган. Унинг қўл остида жамоа 149 та учрашувдан 78 тасида ғалаба қозонган, 33 маротада дуранг ўйнаган ва 38 та баҳсда рақибга имкониятни бой берган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ