Фернандеш "Сити"га қарши ўйин олдидан: "Рақибдан қўрқмаслигимизни ҳис қиляпмиз"
МЮ етакчиси Бруну Фернандеш АПЛ 20-туридан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши беллашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Сиз ҳозир ўз ўйини билан футболчилар ва мухлисларини ҳаммаси жойида эканлигига ишонтираётган жамоани кўрмоқдасиз. Биз барча учрашувларда ғалаба қозонишга қодирмиз. Энди ҳар бир баҳс олдидан рақибдан қўрқмаслигимизни ҳис қиляпмиз. Аввал бундай бўлмаган.
Ишқибозлар бизга ишонади. Олдин катта ўйинларга яқин барчамизнинг миямизда шундай ҳиссиётлар бўлар эди: "Биз буни уддалай оламизми?" Аммо ҳозир мухлисларимиз ва жамоага қараб ҳар қандай рақибга қарши чиқишга тайёр эканимизни сезяпмиз",-деди португалиялик плеймейкер.
Томонларнинг биринчи даврадаги қарама-қаршилигида "Сити" 6:3 ҳисобида зафар қучганди. Бугунги ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30 да старт олади.
Фикрлар