Фернандеш:

"Терма жамоага биринчи келганимда Роналду мени жуда илиқ кутиб олганди. Биз унга бутга қарагандек қараймиз. Мен учун у доим шундай буюклигича қолади. Дастлабки йиғинда у менга:"Спортинг"да яхши ўйнаяпсан, ҳаракатларинг менга жуда ёқяпти", деган эди. Бу каби сўзларни Роналдудан эшитиш мени бутунлай бошқача ишлашга мажбур этган", - деди Фернандеш.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчи қишки трансферлар ойнаси вақтида "қизил иблислар" сафига "Спортинг"дан келиб қўшилган. Ўз вақтида Роналду ҳам айнан Лиссабон клубидан "манкунияликлар"га ўтган эди.  

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)