Фернандо Алонсо Белгияда йирик автоҳалокатга учради

«Макларен» жамоаси аъзоси Фернандо Алонсо Белгия Гран-присида йирик автоҳалокатга учради.

Фернандо пойганинг биринчи қайрилишида секинлаша олмай «Рено» вакили Нико Хюлькенбергни туртиб юборди. Бунинг оқибатида Алонсо «Заубер» пойгачиси Шарл Леклерга урилди. Шунингдек, бу ҳолатдан Даниэль Риккардо ҳам жабр кўрди. Лекин у пит-стопдан кейин пойгани давом эттирди.

Ҳалокат вақтида ҳеч бир пойгачи жиддий жароҳат олмади ва воқеа жойини ўзлари тарк этишди.