Ферран Торрес: "Барселона"да қоламан, шартномам бор"

"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес Хави жамоаси билан қолишни истаётганини айтди. "Кўк-анорранглилар" ушбу ёзда футболчини сотмоқчи эди, бироқ ҳужумчи кетишдан бош тортди.

Мен “Барселона”да қоламан, бу клуб билан шартномам бор. Мен қоламан ва нимага қодирлигимни кўрсатмоқчиман”, - деди Торрес “Арсенал”га қарши ўртоқлик учрашувидан кейин берган интервьюсида.

"Барселона" Ферранни 2022 йилнинг январида "Манчестер Сити"дан 55 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Торрес Каталония клуби билан бир ярим йил ичида Испания чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!