Ферран Торрес "Барселона"дан кетиши кутиляпти. Унга даъвогар клуб ҳам бор

Испаниялик 22 ёшли вингер Ферран Торрес Испанияни тарк этиши мумкин. “Барса” уни қўйиб юборишга тайёр. Сабаби, у Хави қўл остида ўзини кўрсата олмаябди.

Футболчига “Ювентус” клуби қизиқиш билдирмоқда. Аммо Италия жамоаси у учун 30 миллиондан евродан ортиқ тўламоқчи эмас. Бу ҳақда “Elnacional.cat” нашри хабар бермоқда.

“Барса” Торресни ўтган мавсум қишки трансферлар ойнасида “Манчестер Сити”дан 55 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олганди.

Вингер ушбу мавсум барча чемпионатларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 1 та ассиситни ўз номига ёздириб қўйган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!