Феруза Казакова камбэк амалга ошириб, Осиё чемпионига айланди
Таиландда ташкил этилаётган катталар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг финал баҳслари давоv этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган иккинчи финалчимиз 52 кг вазн тоифасидаги Феруза Казакова украиналик Свитлана Уманскага қарши баҳс юритди.
1-раундда Казакова фаол ҳаракат қилган бўлса-да, рақиб дастлабки раундни ўз фойдасига ҳал қилди. Бироқ иккинчи раундда устунлик вакиламиз тарафида бўлди ва бу раундни тўлиқ ўзиники қилди. 3-раундга келиб, украиналикни бир бор нокдаун ҳолтатига туширган юртдошимиз якунда ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни Азиза Ёқубова ва таиландлик Натнича Чонгпронгкланг жанги кутиб турибди.
Фикрлар