Февзи Давлетов: "Бизга янги кучлар етишмади"

Суперлига 11-туридан ўрин олган Нефтчи" – "Сурхон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Нима ҳам дердим, жуда оғир ўйин бўлди. Водийда доим қийин бўлади. Мухлисларнинг босими сезилади. Бугун вертикал футбол бўлишини кутган эдик. Биринчи бўлимда, яккакурашлардан қочмай тўпни рақиб томонга суришга интилдик. Агар биринчи бўлимда буни уддалаган бўлсак, иккинчи таймда позицион ҳимояландик. Ишлашимиз керак бўлган нарсалар кўп. Албатта иккинчи бўлимни таҳлил қиламиз.

Кримец афсуски, жароҳат олди. Ҳозир шифокорлар кўригида бўлиб турибди. Эртага унинг жароҳати қай даражада эканлиги маълум бўлади.

Футболчилик давримдан бери Наманган ёки Фарғонада тўп тепиш қийин эканлигини биламан. Албатта, тайёргарлик кўриш керак. Нефтчи – топ жамоа ва чемпионлик учун курашмоқда. Кўрганингиздек, бугун бизга янги кучлар етишмади. Наманганда гол киритиш учун имконимиз бўлган бўлса, Фарғонада яримда имконият ҳам ярата олмадик. Бугун бизга қийин бўлди".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!