Февзи Давлетов: "Очиғи, ўзим ҳам бироз шокдаман"

Суперлига 2-туридан ўрин олган Қизилқум – Сурхон (2:1) учрашувидан сўнг термизликлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Икки хил тайм гувоҳи бўлдик. Футболчиларда ишонч етишмади. Кулгили гол ўтказиб юбордик, кейин пенальти содир бўлди. Очиғи, ўзим ҳам бироз шокдаман. Иккинчи бўлимда эса "Қизилқум" қарши ҳужумга таяниб ҳаракат қилди. Ушбу вазиятдан чиқишимиз лозим.

Нимелида жароҳат мавжуд. Қолаверса, Кримецда ҳам жароҳат бор. Ушбу йўқотишлар сабаб ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ўйинни қайта қуришга тўғри келди. Силванус "Андижон" билан баҳсга қадар сафга қайтиши кутилмоқда.

Ижобий натижага умид қилган эдик. Ҳужумкор ўйин кўрсатмоқчи эдик, аммо рақиб имкон бермади. Уларни прессингга таклиф қилдик, бироқ, ҳимояланишда хатога йўл қўйдик. Олдинга чиқишни сўраган бўлсам-да, футболчилар ортга қайтиб ҳаракат қилишди.

Абдураҳмонов "Пахтакор" билан беллашувда фаол ўйнаган эди. Бугун унга ишонч билдирган эдик. Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз".

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!