Февзи Давлетов ОКМК устидан қозонилган ғалаба ҳақида гапирди

Ўзбекистон Суперлигаси 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - ОКМК баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида олмалиқликлардан устун келди. 

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ҳамда Асадбек Каримов томонидан киритилган голлар "Сурхон"га 3 очко тақдим этди. Ушбу ғалаба сурхонликлар учун мавсумдаги биринчиси бўлди. 

Беллашувдан сўнг сурхонликлар устози Февзи Давлетов матбуот анжуманида ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

Учрашув ҳақида фикрлар

- Сафар учрашувидан кейин ҳам психологик ҳам жисмоний тарафлама тикланиш қийин бўлди. Биринчи таймда кўп хатоларга йўл қўйдик ва тўпни назорат қилолмадик. Танаффусда футболчиларга кўрсатмалар бердим ва иккинчи бўлимда ҳимояда ишончли ҳаракат қилган ғолда, кўп ҳужумлар уюштирдик ва биринчи ва иккинчи голларни урдик.

- Омадсиз бошланган уч турдан сўнг Намангандаги учрашув биз учун муҳим эди. Ўша учрашувда кўп куч йўқотдик. Албатта, "Навбаҳор"га қарши беллашувдан сўнг тикланиш қийин бўлди. Шундай бўлсада, жамоа ўзига келди. Шу сабабли, мазкур баҳсда анча ишончли ҳаракат қилдик. Мухлисларимиз ҳар бир беллашувга узоқ масофадан келиб, бизни қўллаб-қувватламоқда. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман. 

- Бугунги беллашувда "Сурхон"га ғалаба сув ва ҳаводек муҳим эди. Ўйин давомида ҳисоб яна ҳам йирик кўриниш олиши мумкин эди. Фойдаланилмаган вазиятлар ҳақида нима дея оласиз? 

- Дастлабки учрашувлардаги йўқотилган очколардан сўнг бундай ўйин кўрсатишимиз табиий эди. Нима бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз шарт эди. Биз яхши натижа кўрсатиш учун ҳаракат қилдик ва бунга эришдик. 

- Потапов ҳамда Нимелининг ҳолати ҳақида

- Биринчи турдан ўрин олган "Пахтакор"га қарши баҳсда Нимели жароҳат олганди. ҳозир у тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Потапов эса ҳозирча тайёр эмас. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Тулкинбой
07/04/2024 13:11
Маладес сурхон