FFC (Falko Fighting Championship) турнирида яна бир Ўзбекистон вакили жанг қилади

  • 3 декабрь, 2020, 00:16
  • 0
  • MMA

13 декабрь куни Қирғизистоннинг Ош вилояти Қорасув шаҳрида ММА бўйича FFC (Falko Fighting Championship) турнири ўтказилиши ҳақида ва унда уч нафар ўзбекистонлик жангчининг иштироки борасида маълумот берган эдик.

Мазкур турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон вакиллари рейтинг жангларида иштирок этади. Сайтимизга маълум бўлишича, ушбу жанг кечасида 10 дан ортиқ ҳамюртларимиз октагонга кўтариладиган бўлди.

Улардан бири енгил вазн (70,3 кг) тоифасида Жавлонбек Тўхтабоев мезбонлар вакили Элдор Абдурашидулуга қарши жанг қилади.

Яна қайси ҳамюртларимиз ушбу турнирда ўз жангларини ўтказиши ҳақида тез орада маълумот берамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

жава

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!